1 ва
2-иловаларга мувофиқ рўйхат бўйича маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш белгиланган тартибда тасдиқланадиган тегишли моддий балансларда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган ҳажмларга мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан, белгиланган муддатларда, моддий балансларнинг тасдиқланган параметрларини бажаришнинг чораклар ва ойлар бўйича жадваллари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарга, маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа орқали қисми — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига етказилади. Кўрсатиб ўтилган жадваллар асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси уларни биржага етказади;
биржалар 1 ва
2-иловаларга мувофиқ сотилган маҳсулотларнинг ўртача биржа нархи котировкаларини, кимошди савдоларида шаклланган нархларни эса — савдо якунларига кўра ҳар ҳафтада очиқ матбуотда ва Интернет тармоқларидаги ўз саҳифаларида эълон қилишлари шарт;
монополист корхоналарнинг 1 ва
2-иловага киритилган маҳсулотлари ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (кимошди) савдоларида сотилиши мумкин. Бунда маҳсулотлар (давлат эҳтиёжлари, давлат стратегик захираларини тўлдириш ва янгилаш, давлат буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчиларнинг ички тармоқ эҳтиёжлари учун, лимитлар бўйича истеъмолчиларнинг алоҳида тоифаларига сотиладиган маҳсулотлар, электр энергияси, табиий газ ва авиакеросин бундан мустасно) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича охирги санада эълон қилинган биржа (кимошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари бўйича сотилади;
Биржа савдоларида (кимошди савдоларида) ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олинган 1 ва
2-иловаларга мувофиқ маҳсулотларга (электр энергияси ва табиий газ бундан мустасно) шартномалар ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш ёки товарларнинг етказиб бериладиган ҳар бир туркуми учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шартларида тузилади. Бунда биржа битишувлари сотувчи ва харидор томонидан тегишли равишда биржа савдосига қўйилган товар умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг10 фоизигача миқдорда гаров таъминоти тўланган ҳолда, ҳисоб-китобларни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали ўтказиб амалга оширилади.
табиий газ истеъмолчилари (аҳоли, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва 5-иловага* мувофиқ корхоналардан ташқари) тузилган шартномаларга мувофиқ берилган табиий газ ҳақини тўлиқ тўлаган ҳолда, навбатдаги календарь ой бошлангунга қадар шартномаларда назарда тутилган ресурслар ҳажмининг камида 30 фоизи учун аванс тариқасида ҳақ тўлайдилар;
4. Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчилар томонидан 2-иловага киритилган, белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.
Белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган ресурслар, шунингдек ушбу қарорга 1 ва
2-иловаларда кўрсатилган, биржа савдоларида сотиб олинган қайта сотилиши тақиқланган ресурслар истеъмолчилар томонидан қайта сотилиши ҳоллари аниқланган тақдирда қайта сотишдан олинган даромад Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ олиб қўйилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзиккиламчиранглиметалл» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзэлтехсаноат» ва «Ўзпахтасаноат» уюшмалари, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва
2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг ҳар қайси тури бўйича маҳсулотни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш ва сотишнинг пухталаштирилган тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Бунда тартибда шартнома мажбуриятлари бажарилиши, ўз вақтида ҳақ тўланиши ва шартнома интизомини бузганлик учун жарима белгиланиши устидан қатъий назорат қилиш механизми назарда тутилсин.
1. Ушбу Низом рўйхати қарорга 2-иловада келтирилган моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартибини назарда тутади.
23. Табиий газ истеъмолчилари (аҳоли, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва қарорга 5-иловада* кўрсатилган корхоналардан ташқари) берилган табиий газ ҳақини тузилган шартномаларга мувофиқ тўлиқ тўлаган ҳолда шартномаларда назарда тутилган ресурслар ҳажмининг камида 30 фоизининг ҳақини навбатдаги календарь ой бошлангунгача аванс тариқасида тўлайдилар.
24. Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, ва қарорга 5-иловада* кўрсатилган корхоналар олинган ресурслар ҳақини тузилган шартномаларга мувофиқ тўлиқ тўлаган ҳолда шартномаларда назарда тутилган ресурслар, аҳолига сотиладиган газ ҳажмидан ташқари, ҳажмининг камида 15 фоизининг ҳақини навбатдаги календарь ой бошлангунгача аванс тариқасида тўлайдилар.
38. Республика истеъмолчилари учун балансда назарда тутилган ҳажмларда ёқилғи мазути, мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳажмлардан ташқари, истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг нефть базалари савдолардаги сотувчилар ҳисобланади. Биржа савдоларида ёқиладиган мазут республика истеъмолчиларининг барча тоифалари томонидан тегишли брокерлар орқали сотиб олинади.
40. Кўмир, мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳажмлардан ташқари, тузилган шартномага мувофиқ ҳақи 100% олдиндан тўланган ҳолда биржа савдолари орқали сотилади. Биржа савдоларида кўмир қазиб олувчи корхоналар сотувчилар, вилоят кўмир сотиш ташкилотлари (аҳолига сотиш учун) ва республиканинг бошқа истеъмолчилари харидорлар ҳисобланади.
50. Мазкур Низомнинг 47,
48,
49-бандларида санаб ўтилганлардан ташқари минерал ўғитлар ҳажми биржа савдоларида 100% олдиндан ҳақ тўланган ҳолда сотилади.