Asosiy menu

Fermer ho‘jaliklari yer maydonlarini maqbullashtiriladi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Фермер ҳўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида ер ва сув муносабатларини тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид нархини ошириб бориш ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлиги таъминланмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда тизимли муаммолар мавжудлиги соҳани барқарор ривожлантиришга салбий таъсир этмоқда.

Жумладан:

биринчидан, ерларни ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда, жумладан, 2018 йилда 2 638 та ҳолатда 16 447 гектар майдондан ноқонуний фойдаланилган ҳамда 1 502 та ҳолатда 28 427 гектар экин ерлари ноқонуний ажратилган;

иккинчидан, ерлардан, айниқса суғориладиган ерлардан ноқонуний фойдаланиш, шахсий манфаати йўлида якка тартибда уй-жой ёки бошқа бино ва иншоотларни қуриб олиш ҳолатлари ортиб бормоқда, жумладан, 2018 йил давомида республика бўйича 4 062 ҳолатда 622 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, якка тартибда уй-жой ёки бошқа бино ва иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланган;

учинчидан, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларининг контурлари кесимида экинларни жойлаштириш ва ҳосилдорликни белгилаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг шаффофлиги ва холисоналиги таъминланмаяпти. Бу эса, айрим қишлоқ хўжалиги экинларини шартномага нисбатан кўп ёки кам экилишига, ҳосилдорликнинг адолатсиз белгиланишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда замонавий ресурстежамкор инновацион технологияларни кенг жорий этиш масалаларига эътибор қаратилмаяпти, жумладан, томчилатиб суғориш тизими бор-йўғи 43,1 минг гектар ёки жами суғориладиган майдоннинг атиги 1 фоизида жорий қилинган.

Давлат мулки бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ер ажратиш ва экинларни жойлаштиришда шаффофликни таъминлаш, ернинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган замонавий инновацион ва ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар ишчи гуруҳлари намунавий таркиблари 2-3-иловаларга мувофиқ;

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган талаблар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳлар деб аталади) икки кун муддатда ташкил этилсин.

3. Ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ягона рўйхатини шакллантириб, уларга ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги ва ер ижара шартномаси шартларига риоя этилаётганлигини;

ишлаб чиқариш фаолиятини, тузилган контрактация шартномаларининг бажарилишини, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисобварақлари орқали айланишини, дебитор-кредитор қарздорликлари ва молиявий ҳолатини;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятида қўшимча тармоқлар ташкил этилганлигини, талаб этиладиган зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар билан таъминланганлик даражасини, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилсин.

Бунда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган таҳлилларда ҳар бир туманнинг аҳоли зичлиги ва иш билан таъминланганлик даражаси, хўжаликларнинг ихтисослашуви (пахтачилик ва ғаллачилик, ғаллачилик ва сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик, сабзавотчилик ва полизчилик) ва ўзига хос хусусиятларини алоҳида ҳисобга олсинлар.

4. Белгилансинки, ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари (Б.Т.Юсупов, Р.Н. Рахматов, А.Ж. Вахабов, У.Я. Халилов, Р.Қ. Давлетов) туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари фаолиятига холисона баҳо берилишига, шаффофлик, ошкоралик, очиқлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилинишига шахсан жавоб берадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича мунтазам ахборот бериб борилишини таъминлаш ва ер участкаларини мақбуллаштириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари мақбуллаштириш жараёнида туманлар ҳокимликлари захирасига қайтарилган ер участкаларини тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган қишлоқ хўжалиги кластерларига, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, кўп тармоқли фермер хўжаликларига ажратиш ишларини бир ой муддатда якунласинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки, эксперимент тариқасида:

а) фермер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунларига кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Ушбу қарор талабларига мувофиқ фермер хўжаликларига ер участкаларини ажратиш учун ўтказиладиган очиқ танлов барча тартиб-таомиллар билан бирга ўн кундан ошмаслиги лозим.

Танловда асосий эътибор:

талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағлари мавжудлигига;

талабгорга ёки унинг оила аъзоларига тегишли яроқли қишлоқ хўжалиги техникалари мавжудлигига;

талабгорнинг етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортга йўналтирганлигига;

яратиладиган янги иш ўринлари сонига;

сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилишига қаратилиши лозим;

б) ер участкалари:

бир гектар ер майдони учун пахта-ғаллачилик лойиҳасига 2 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида;

сабзавот-ғаллачилик, боғдорчилик-узумчилик, сабзавот-полизчилик лойиҳаларига 5 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган талабгорларга ва кластер корхоналарига маблағлар банкдаги ҳисобварағида кўринганидан сўнг, жорий йилда мақсадли ишлатиш шарти билан ҳамда туман сектор раҳбарининг тавсиясига кўра танлов ўтказмасдан туман ҳокимининг қарорига асосан ажратилади.

Мазкур талаблар асосида ер участкаси ажратилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари бизнес режасида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ер ижара шартномаси туман ҳокими томонидан бир томонлама бекор қилиниши учун асос ҳисобланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш мақсадида пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин ер майдонининг 10 фоиз қисмига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари (беда, сабзавот, полиз) жойлаштирилишини таъминласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда қишлоқ аҳолисини кафолатли иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб қишлоқ аҳолисини ишга олиш меъёрларини белгилаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзагрокимёҳимоя», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзагросервис», «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятлари, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжаликларининг 2019 йил ҳосили учун (кузги шудгор, кузги бошоқли дон, тўқсонбости ва бошқа экинларга) сарфланган харажатлари, етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликларини;

2019 йил ғалла ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредитларини, шунингдек, 2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун уруғлик, кўчат ва минерал ўғитлар учун ажратилган тижорат кредитларининг қопланмаган қисмини янги ташкил этилган ёки мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига уч томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштириш ишларини;

ер участкалари мақбуллаштирилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2019 йил ҳосилидан бошоқли дон ва пахта хомашёси етиштириш юзасидан контрактация шартномаларини, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларни қайтадан тузиш ишларини якунлаш вазифаси юклансин.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти тугатилган фермер хўжаликларига лизинг ва кредит асосида берилган қишлоқ хўжалиги техникаларини янгидан ташкил этилган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш ишларини ташкил этсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари мақбуллаштириш жараёни якуни билан фаолияти тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Р.Н. Рахматов, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 9 январь,

14-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари

ТАРКИБИ

I. Республика ишчи гуруҳи:

Б. Юсупов — Қишлоқ хўжалиги вазири
(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти)

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

А. Эргашев

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

2.

И. Хошимов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

3.

Ф. Нурмухамедов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

4.

А. Сеитов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

М. Холдаров

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи

6.

Э. Ражабов

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

7.

У. Ниязметов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

8.

Н. Тўраев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бўлим бошлиғи ўринбосари

9.

Б. Собиров

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси

10.

П. Хакимов

«Ўзагросервис» АЖ «Қорақалпоқ Агросервис МТП» директори

11.

Ш. Саидов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

Хоразм вилояти

1.

С. Исломов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

2.

Ш. Ортиқов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги етакчи мутахассиси

3.

Қ. Муродов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

4.

Р. Пирназаров

Хоразм вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

5.

Р. Қайратдинов

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

6.

С. Низомов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

7.

Д. Нурметов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси

8.

И. Бекмуратов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси

9.

Ф. Қурбонов

«Ўзагросервис» АЖ «Хоразм Агросервис МТП» МЧЖ бош ҳисобчиси

10.

Р. Розиқулов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи

II. Республика ишчи гуруҳи:

Р. Рахматов — Бош прокурор ўринбосари

(Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)

Жиззах вилояти

1.

А. Холмуродов

«Ўзагролизинг» АЖ раиси

2.

Ш. Латипов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

3.

М. Зулфиқоров

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

4.

Ш. Сулаймонов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

Х. Алимардонов

Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

6.

Д. Бекмирзаев

«Агробанк» АТБ бош мутахассис

7.

И. Эргашев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

Н. Хамраев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси

9.

С. Юнусов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси

10.

Ш. Искандаров

«Ўзагросервис» АЖ «Жиззах Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

Ф. Орипов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

Сирдарё вилояти

1.

Б. Вахобов

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги
таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари

2.

Ғ. Абдуллаев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

3.

З. Ишалиев

«Ўзсувқурилиштаъминот» РБ бўлим бошлиғи

4.

Б. Мирзажонов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

А. Абдушукуров

Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи в.б.

6.

Ш. Замонов

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

7.

Э. Менглиқулов

«Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

Ш. Худойбердиев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи

9.

А. Шодмонов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси

10.

О. Велулаев

«Ўзагросервис» АЖ «Сирдарё Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

Х. Аминов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи

Тошкент вилояти

1.

С. Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

2.

А. Алибеков

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

3.

Қ. Сапаев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

4.

Д. Мусаев

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

М. Эгамбердиев

Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи в.б.

6.

Ш. Рахимов

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

7.

Ф. Хушвақтов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

8.

А. Боймуратов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи

9.

Р. Иноятов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси

10.

А. Мирзаев

«Ўзагросервис» АЖ «Тошкент Агросервис МТП»
МЧЖ директори

11.

А. Боқилов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

III. Республика ишчи гуруҳи:

А. Вахабов — Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
(Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари)

Сурхондарё вилояти

1.

Ф. Пўлатов

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси

2.

С. Махманов

Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

3.

Ф. Очилдиев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

4.

Ж. Абдуллаев

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

5.

С. Рахмонқулов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

6.

А. Эшмуратов

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

7.

Б. Бердиев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

А. Хусанов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи

9.

З. Эргашев

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси

10.

О. Толлиев

«Ўзагросервис» АЖ «Сурхондарё Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

Б. Холиқов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари

Қашқадарё вилояти

1.

М. Рўзметов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари

2.

Б. Баходиров

Қашқадарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

3.

Х. Махмудов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

4.

А. Тошматов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

5.

К. Қурбонов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

6.

И. Худойқулов

«Агробанк» АТБ бош мутахассис

7.

Қ. Хожиев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

И. Хамроев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бўлим бошлиғи ўринбосари

9.

С. Баратов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ назоратчи-тафтишчи

10.

М. Оромов

«Ўзагросервис» АЖ «Қашқадарё Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

Л. Махмудов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

IV. Республика ишчи гуруҳи:

У. Халилов — Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги
таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
(Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари)

Бухоро вилояти

1.

Х. Бекбергенов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раисининг биринчи ўринбосари

2.

Н. Аманов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

3.

Э. Хайитов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

4.

Б. Худойбердиев

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

К. Темиров

Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

6.

Қ. Казаков

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

7.

А. Абдувахобов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

М. Хиббимов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари

9.

Ж. Мамадиев

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси

10.

Х. Розиков

«Ўзагросервис» АЖ «Бухоро Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

Қ. Мухаммадиев

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

Навоий вилояти

1.

Р. Ҳайитов

«Ўзагросервис» АЖ раиси в.б.,

2.

Ж. Мадрахимов

Навоий вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

3.

Б. Қувақов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

4.

Д. Мустафоев

Сув хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи

5.

Ғ. Буронов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

6.

И. Тиркашев

«Агробанк» АТБ бош мутахассис

7.

Қ. Файзиев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

Б. Эрназаров

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари

9.

О. Махмудов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси

10.

А. Бердихолов

«Ўзагросервис» АЖ «Навоий Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

А. Камилжанов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи

Самарқанд вилояти

1.

А. Жўраев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

2.

М. Шомайрамов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи

3.

Ф. Усмонов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

4.

А. Турумов

Самарқанд вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

5.

Қ. Шодиев

«Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи

6.

М. Агзамов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

7.

Д. Тўпчибаев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари

8.

Ф. Азимов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси

9.

О. Ғаффоров

«Ўзагросервис» АЖ «Самарқанд Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

10.

Ш. Тоғаев

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

V. Республика ишчи гуруҳи:

Р. Давлетов — Адлия вазири
(Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари)

Андижон вилояти

1.

Ш. Нурматов

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази директори

2.

И. Холмирзаев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

3.

Ш. Усмонов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

4.

Л. Мамажонов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

М. Болтабоев

Андижон вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

6.

Х. Рахмонов

«Агробанк» АТБ бош мутахассиси

7.

Ф. Собитов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

8.

З. Мирзажонов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари

9.

Х. Оққўзиев

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси

10.

Х. Саттаров

«Ўзагросервис» АЖ «Андижон Агросервис МТП» МЧЖ директори

11.

У. Қуронбоев

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

Наманган вилояти

1.

М. Файзиев

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бошқаруви раиси

2.

Н. Бобомуродов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

3.

М. Олимов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

4.

Т. Хожиев

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

С. Тухтабоев

Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

6.

Т. Ҳимматов

«Агробанк» АТБ бош мутахассис

7.

М. Хамидов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

У. Болиев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бўлим бошлиғи

9.

И. Исломов

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари

10.

Б. Турсунов

«Ўзагросервис» АЖ «Наманган Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

Э. Бойқулов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи

Фарғона вилояти

1.

А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши раиси в.б.

2.

О. Авезматов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

3.

Р. Рахимов

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

4.

М. Хасанов

Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи

5.

Ф. Исмоилов

Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

6.

Р. Азметов

«Агробанк» АТБ бош мутахассиси

7.

Н. Мелиев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси

8.

Ш. Худойбердиев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси

9.

Н. Акбаров

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси

10.

Д. Хайдаров

«Ўзагросервис» АЖ «Фарғона Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари

11.

М. Кучкаров

«Ўзпахтасаноат»АЖ бош мутахассиси

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига
2-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ишчи гуруҳларининг

намунавий таркиби

1.

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбари

лавозими бўйича

вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

2.

лавозими бўйича

вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

лавозими бўйича

вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи

4.

лавозими бўйича

вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

5.

лавозими бўйича

вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

6.

лавозими бўйича

вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

7.

лавозими бўйича

вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

8.

лавозими бўйича

вилоят иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

9.

лавозими бўйича

вилоят статистика бошқармаси бошлиғи

10.

лавозими бўйича

вилоят молия бошқармаси бошлиғи

11.

лавозими бўйича

вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи

12.

лавозими бўйича

вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи

13.

лавозими бўйича

«Агробанк» АТБ вилоят филиали раҳбари

14.

лавозими бўйича

вилоят «Агросервис» МТП МЧЖ раиси

15.

лавозими бўйича

вилоят нефтбаза унитар корхонаси раҳбари

16.

лавозими бўйича

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи

17.

лавозими бўйича

«Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти вилоят бирлашмаси бошлиғи

18.

лавозими бўйича

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят кенгаши раисининг ўринбосари

19.

лавозими бўйича

вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи

20.

лавозими бўйича

Минтақавий пахта терминали МЧЖ раиси

21.

лавозими бўйича

вилоят тижорат банклари раҳбарлари

22.

лавозими бўйича

вилоят дон корхоналари раҳбарлари

23.

лавозими бўйича

вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига
3-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳининг

намунавий таркиби

1.

лавозими бўйича

туман ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбари

2.

лавозими бўйича

туман ҳокимининг иќтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

лавозими бўйича

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

4.

лавозими бўйича

туман ички ишлар бўлими бошлиѓи

5.

лавозими бўйича

туман давлат солиқ инспекцияси бошлиѓи

6.

лавозими бўйича

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиѓи

7.

лавозими бўйича

туман адлия бўлими бошлиѓи

8.

лавозими бўйича

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

9.

лавозими бўйича

туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи

10.

лавозимибўйича

туман статистика бўлими бошлиғи

11.

лавозими бўйича

туман молия бўлими мудири

12.

лавозими бўйича

туман ирригация бўлими бошлиғи

13.

лавозими бўйича

туман бандлик маркази раҳбари

14.

лавозими бўйича

«Агробанк» АТБ туман филиали раҳбари

15.

лавозими бўйича

туман «Агросервис» МТП МЧЖ раиси

16.

лавозими бўйича

Нефтбаза унитар корхонаси вакили

17.

лавозими бўйича

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи

18.

лавозими бўйича

«Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти туман филиали бошлиғи

19.

лавозими бўйича

туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

20.

лавозими бўйича

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгаши раисининг ўринбосари

21.

лавозими бўйича

туман ветеринария бўлими раҳбари

22.

лавозими бўйича

туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

23.

лавозими бўйича

туман пахта тозалаш корхонаси раҳбари

24.

лавозими бўйича

туман тижорат банклари раҳбарлари

25.

лавозими бўйича

туман дон шохобчалари раҳбарлари

26.

лавозими бўйича

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига
4-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган

талаблар

1. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги корхоналари деб аталади) ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришда, уларнинг охирги уч йиллик фаолияти тўлиқ таҳлил қилинади ва натижаси бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида таҳлилий маълумот тайёрланади.

2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш жараёнида қуйидаги ҳолатларда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади:

ер участкасидан қонун ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда;

ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилмаганда, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилмаганда, шунингдек ушбу мақсадлар учун ўз маблаѓларини ажратмаганда;

ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юборилганда, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганда ёки бошқа турдаги зарар етказилганда;

қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда;

давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари шартлари сўнгги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда;

меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганда, ишчи — ходимлар, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун меҳнат хавфсизлиги шартлари таъминланмаганда;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисобварақларида айланиши таъминламаганда;

фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини бериш бўйича ўтказилган очиқ танловда кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари хўжаликнинг устав фондига киритилмаганда.

3. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари уларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича белгиланади:

пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 100 гектар;

ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 20 гектар;

боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 10 гектар;

сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 5 гектар.

Чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

4. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ўлчами мазкур талабларнинг 3-бандида назарда тутилган миқдорлардан кам бўлган тақдирда, уларни мақбуллаштиришга асос бўлади.

Бунда, ер участкаларидан самарали фойдаланаётган, контрактация шартномаси мажбуриятларини бажариб келаётган, моддий-техника базасига эга бўлган ҳамда кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, шунингдек, замонавий иссиқхоналар, интенсив усулда ташкил қилинган боғ ва токзорларнинг ер участкаларига мазкур талабларнинг 3-бандида кўзда тутилган миқдорлар қўлланилмайди.

5. Мақбуллаштириш жараёнида туман ҳокимликлари захирасига қайтарилган ер участкалари, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган, молиявий ҳолати яхши (қарздорлиги йўқ, банк ҳисобварақларида маблағи бўлган) ва қишлоқ хўжалиги техникаларига эга кўп тармоқли фермер хўжаликлари (кичик — кластерлар), пахта-тўқимачилик кластерлари, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарига берилади.

Ер участкаларини мақбуллаштиришда контурларнинг яхлитлигини сақлаган ҳолда, тупроқ шароити, сув йўли ва бошқа омиллар ҳисобга олинади.

6. Эски, иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги паст бўлган (кўчат сони кам бўлган, кўчатлар интенсив усулда экилмаган) боғ ва токзорлар белгиланган тартибда бузилиб, экин ер майдонлари таркибига қўшилади.

7. Боғ ва токзорларни мақбуллаштиришда сўнгги уч йилда олинган ҳосил, уни сотишдан тушган тушум тўғрисидаги статистика органларига топширилган ҳисоботлар, банк ҳисобварақларида айланган маблағлар, янги ташкил этилган боғ ва токзорларга сарфланган харажатлар таҳлил қилиниб, хулоса қилинади.

Ер ижара шартномаси бекор қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари, боғ ва токзорларга қилинган харажатлар, ер участкаси бириктириб берилаётган ёки янгидан ташкил этиладиган фермер хўжаликлари, кластерлар, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан ўзаро келишув (келишилган нархлар) ёки баҳолаш натижалари асосида қоплаб берилади.

8. Ер участкалари ўлчами мазкур талабларнинг 3-бандида белгиланган миқдорлардан кам бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қўшиб юбориш, қўшиб олиш тартибида қайта ташкил этилиши мумкин.

9. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида қонун ҳужжатларига ҳамда холислик, ошкоралик ва очиќлик тамойилларига қатъий риоя қилинишига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда туманлар комиссияларининг барча аъзолари шахсан жавобгар ҳисобланади.


Қарорни кўчириб олиш


.