Asosiy menu

1. Унни фортификациялаш Миллий дастури деганда нима тушунилади?

Республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғломлаштириш, камқонлик касаллигининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2001 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилаётган унни минерал-витамин аралашмалари билан бойитиш чора-тадбирлари белгиланган. Унни бойитишдан асосий мақсад, унни минерал - витамин аралашмалари билан бойитиш ва барча аҳоли қатламларига етказилишини таъминлашдан иборат.

2. Контрактация шартномалари неча муддатда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан контрактация шартномалари юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.

3. "Ўздонмаҳсулот" АК тизими корхоналари томонидан неча турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилади?

"Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги дон маҳсулотлари корхоналари томонидан Ун, макарон, омухта ем,ёрма маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

4. Тармоқда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

Корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш Дастурига асосан 2011 йилга мўлжалланган 20та лойиҳа ўрнига, 51та лойиҳа амалга оширилди, жумладан, 17та уруғлик саралаш цехи, 2та омухта ем цехи, 1та нон ишлаб чиқариш цехи замонавий технологиялар асосида модернизация қилинди. Шунингдек, 4та уруғ саралаш, 5та нон цехлари, 3та макарон цехи, 3та омухта ем цехи ва 16та корхонада 147,6 минг тонна ғаллага мўлжалланган ёпиқ сиғимлар янгидан қурилиб ишга туширилди. Модернизация қилиш, электр энергия, табиий газ ва транспорт харажатларини қисқартириш ҳисобига 2011 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархи 5,6 млрд сўмга камайтирилди, режа 103,0 фоизга бажарилди.

5. Тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт қилиш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон донни импорт қилувчи мамлакат қаторидан экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Экспортнинг устивор йўналишларидан бири тайёр маҳсулотларни экспорт қилишдан иборат, ғаллани экспорт қилиш эса иккинчи даражали мақсад ҳисобланади.

6. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг стандартлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Нон маҳсулотлари соҳасида 600дан ортиқ номдаги стандартлар қўлланилади. Соҳага оид янги техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва республика идоралари мутахассисларидан иборат Техник қўмита ташкил қилинган.

7. Халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш ва сифат менеджменти тизимини жорий этиш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Компания корхоналарининг барча озиқ-овқат маҳсулотлари мувофиқлик сертификатига эга. Халқаро ISO9001 стандартини жорий этиш юзасидан режали ишлар олиб борилмоқда. 2012 йилнинг 1 январь ҳолатига 11 та корхона сифат менеджменти тизимини жорий этиб сертификатларга эга бўлдилар. Шундан 2 та корхона халқаро намунадаги сертификатга эга ва 9 та корхона Ўзбекистон Республикасининг миллий тизими сертификатини олган.