"O`zdonmahsulot" AK

1. Унни фортификациялаш Миллий дастури деганда нима тушунилади?

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги 2010йил 7 июндаги ЎРҚ-251-сонли қонуни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010йил 20 ноябрдаги 260-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўздонмаҳсулот" АК тизим корхоналаридаги 56 та тегирмонда 2011 йилдан бошлаб 1- навли ун тўлиқ ҳажмда витамин-минерал аралашмалари билан бойитилган фортификацияланган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Унни бойитиш учун сарфланадиган перемикслар лойиҳани амалга ошириш Ҳамкорлик бюро томонидан келтирилади. Витамин-минерал аралашмаларининг таркиби: витаминлар – Тиаман-В1, Рибофлавин – В2, Никотин кислотаси – РР, Фолий кислотаси – Вс, микроэлэментлар – темир элементи ва рухдан иборат. Бир тонна унга витамин-минерал аралашмаларини қўшиш меъёри 120 грамм.

2. Контрактация шартномалари неча муддатда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан контрактация шартномалари юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.

3. "Ўздонмаҳсулот" АК тизими корхоналари томонидан неча турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилади?

"Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги дон маҳсулотлари корхоналари томонидан ун, макарон, омухта ем,ёрма маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

4. Тармоқда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

2018 йилда “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхонлари томонидан жами қиймати 44,1 млн.долларлик 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган, жумладан, 27 та лойиҳа – буғдой ва шоли донини сақлаш ва шамоллатиш учун механизациялашган металл сиғимлар (540 минг тн), 18 та лойиҳа – шоли қайта ишлаш цехларини ташкил қилиш. (бир йилда 576 минг тн.), 4 та лойиҳа – дон сақлаш учун айвонлар қуриш, 3 та лойиҳа – тегирмон цехларини қуриш, 5 та лойиҳа - омихта ем цехларини қуриш, 2 та лойиҳа - нон цехларини қуриш, 1 та лойиҳа – полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи қуриш, 7 та лойиҳа – тегирмон цехларини модернизация қилиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 октябрдаги 876-сонли қарорига мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналари томонидан давлат эҳтиёжлари учун шоли дони қабул қилиш ва қайта ишлаш белгиланди. Давлат эҳтиёжлари учун қабул қилинадиган буғдой ва шолини жойлаштириш ва сифатли сақлаш мақсадида Республика ҳудудларида замонавий технологиялар асосида механизациялашган металл ёпиқ сиғимлар қуриш бўйича Испаниянинг “Силос Кордоба” компанияси билан 2018 йил 2 февралда “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” (7та), “Навоийдонмаҳсулотлари” (6та) ва “Дунё-М” (2та) жами 15 та комплект учун (300 минг тн.) 10,5 млн.долларга шартномалар имзоланди. Ундан ташқари ички ва ташқи бозорларга сифатли гуруч маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида тизим корхоналарда шоли донини қайта ишлаш цехларини ташкил қилиш учун Хитойнинг “Лушан Вин” компанияси билан 2018 йил 15 февралда “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” (3та), “Навоийдонмаҳсулотлари” (3та), “Дунё-М” (3та), “Бухородонмаҳсулотлари” (3та), “Жума элеватори” (3та) ва “Учқўрғон дон маҳсулотлари” (3та) жами 18 та линия учун (йиллик қуввати 576 минг тн.) 3,4 млн.долларга шартномалар имзоланди. Ҳозирда ушбу импорт шартномалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда.

5. Тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт қилиш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон донни импорт қилувчи мамлакат қаторидан экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Экспортнинг устивор йўналишларидан бири тайёр маҳсулотларни экспорт қилишдан иборат, ғаллани экспорт қилиш эса иккинчи даражали мақсад ҳисобланади.

6. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг стандартлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Нон маҳсулотлари соҳасида 600дан ортиқ номдаги стандартлар қўлланилади. Соҳага оид янги техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва республика идоралари мутахассисларидан иборат Техник қўмита ташкил қилинган.

7. Халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш ва сифат менеджменти тизимини жорий этиш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Компания корхоналарининг барча озиқ-овқат маҳсулотлари мувофиқлик сертификатига эга. Халқаро ISO9001 стандартини жорий этиш юзасидан режали ишлар олиб борилмоқда. 2017 йил 31 декабрь ҳолатига «Ўздонмаҳсулот» АК нинг 44 та корхонасидан 34 тасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат менежмент тизими жорий этилди ва сертификатлаштирилди.