Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав фондининг ушбу Қонунда назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Ушбу Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунича жамият жойлаштирилган акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.
Ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда жамият қайтариб сотиб олган акциялар жамиятнинг тасарруфига тушади. Мазкур акциялар овоз ҳуқуқини бермайди, овозларни санаш чоғида ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди. Бундай акциялар қайтариб сотиб олинган пайтидан эътиборан узоғи билан бир йил ичида реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни муомаладан чиқариш йўли билан жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
ушбу Қонуннинг 90-моддасида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш;
ушбу Қонуннинг 16 ва 21-моддаларига мувофиқ жамият уставига унинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
ушбу Қонуннинг 86-моддаси ўн биринчи қисмига мувофиқ жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги масалани ҳал этиш;
Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар мазкур қарорни қабул қилиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар жамият уставида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади.
Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми иккинчи —тўртинчи, олтинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сиртдан овоз бериш ушбу Қонун 77-моддасининг талабларига жавоб берадиган овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Акциядорларга овоз бериш учун бюллетенлар бериш санаси жамият бюллетенларни қабул қилишни тўхтатадиган кундан камида 30 кун олдин белгиланиши керак.
Жамият ушбу Қонун 106-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорлар фойдалана олишлари учун имконият таъминлаб беради, бухгалтерия ҳисоб-китобига доир ҳужжатлар ва жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларининг баённомалари бундан мустасно.